Жамият | 18:11
2119
1 дақиқада ўқилади

Бойсундаги дор йўли аттракционида носозлик рўй берди

Дор йўлининг пўлат арқонлари белгиланган техник меъёрлар асосида етарли даражада таранг тортилмагани ҳамда қиялик бурчаги талаб даражасида таъминланмагани оқибатида фуқаро ҳаракат йўналишининг ўртасида тўхтаб қолган.

Архив фото

27 июн куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Омонхона маҳалласи ҳудудида жойлашган қарашли дор йўли (зиплайн) аттракционида нохуш ҳодиса қайд этилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур дор йўли аттракциони техник жиҳатдан тўлиқ ишга туширилмаган, давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳамда ундан фойдаланиш учун тегишли рухсатнома олинмаган бўлишига қарамасдан, фуқаро ундан фойдаланишга ҳаракат қилган.

Дор йўлининг пўлат арқонлари белгиланган техник меъёрлар асосида етарли даражада таранг тортилмагани ҳамда қиялик бурчаги талаб даражасида таъминланмагани оқибатида фуқаро ҳаракат йўналишининг ўрта қисмида тўхтаб қолган.

Ташкилот ходимлари томонидан фуқаро хавфсиз тарзда аттракциондан тушириб олинган.

Ҳодиса оқибатида фуқаро тан жароҳати олмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид