Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ҳукумати 15 июнгача чегараларни тўлиқ очишни мўлжалламоқда - ОАВ
Германия канцлери Ангела Меркель Франция президенти Эмманюэл Макрон ва Австрия канцлери Себастьян Курц билан чегараларни очиш масаласини муҳокама қилган.
Германия ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли ёпилган қўшни давлатлар билан чегараларини 15 июнгача очиш ва назоратдан буткул воз кечишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлигидаги манбаларига таяниб Bild газетаси хабар берди.
Нашрнинг хабарига кўра, ҳукумат ўз режалари тўғрисида келаси ҳафтада расман маълум қилади. Назорат ўрнига оддий текширувни жорий этиш кўзда тутилмоқда.
Германия канцлери Ангела Меркель Франция президенти Эмманюэл Макрон ва Австрия канцлери Себастьян Курц билан чегараларни очиш масаласини муҳокама қилди, деб ёзади газета.
Меркель вазирлар маҳкамаси йиғилишида Париж чегарадаги одатий режимга қайтишга ҳозирча тайёр эмаслигини, аммо июнь ўрталарига келиб илгариги тартибни тиклашни мўлжаллаётганини айтган.
Германия 16 мартдан Австрия, Дания, Люксембург, Франция ва Швейцария билан, кейинроқ Бельгия, Нидерландия, Польша ва Чехия билан чегараларини ёпганди.
Мавзуга оид
10:35 / 08.07.2026
Германия мудофаа учун рекорд маблағ ажратади
11:05 / 07.07.2026
Канада Германиядан 12 та замонавий сувости кемасини сотиб олади
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
14:26 / 05.07.2026