Сурхондарё вилояти ҳокими вертолётда олис тоғ қишлоқларига борди
Сурхондарё вилояти ҳокими куни кеча Сариосиё туманининг олис Кундаижувоз қишлоғи аҳолиси билан учрашиб қайтган эди. Тўра Боболовнинг бу галги сафари Кундаижувоздан ҳам олисдаги Чош ва Карш қишлоқларига бўлди.
Воҳа марказидан қарийб 300 чақирим узоқликда жойлашган бу қишлоқларнинг бирида 1650, иккинчисида 450 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади, деб ёзади вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати. Табиийки, бу ерга ҳозирча вертолётдан бошқа транспортда бориб бўлмайди.
Боболов жорий йилнинг январь ойида Чошда қатор кишиларнинг мурожаатларини эшитган эди. Шу мурожаатлар ижроси юзасидан янги мактаб қурилиши жорий йилги инвестиция дастурига киритилди, электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида янги трансформатор, қишлоқ врачлик пунктига икки нафар тиббиёт ходими ажратилди. Кунлар исиши билан қишлоққа элтувчи ва ички йўлларни таъмирлаш ишлари бошлаб юборилади.
Вилоят раҳбарининг бу галги ташрифида каршликлар қишлоққа олиб келувчи йўлларни созлаш, ички йўлларга тош ётқизиш, тиббиёт пункти биносини таъмирлаш ҳамда умумтаълим мактабига компьютер ва зарур жиҳозлар ажратиш билан боғлиқ масалаларни ўртага ташлади. Фуқаролар мурожаатини белгиланган муддатларда ижобий ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли вазифалар юклатилди.
Шундан сўнг Тўра Боболов кам таъминланган ва ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олди, Чош ва каршликлар билан бирга уларга қўшни Источ ва Вочах қишлоқларидаги эҳтиёжманд хонадонларга 10 тонна ун, 800 литр пахта ёғи, 400 та турли хилдаги кийим-кечак топширилди.
Карш қишлоғидан 8 чақирим чеккада бир нафар фарзанди билан оғир шароитда яшаётган, боқувчисини йўқотган 60 ёшли Ш.Меликованинг яшаш шароити билан танишган вилоят ҳокими масъулларга уларни туман марказидан янги уй-жой билан таъминлаш тўғрисида кўрсатма берди.
Вилоят ҳокими бошчилигидаги секторлар раҳбарлари Карш қишлоғига олиб келувчи тоғ йўллари ҳолати билан яқиндан танишиш мақсадида 14 чақирим масофани яёв босиб ўтди.
Мавзуга оид
13:36 / 04.02.2023
Сурхондарёда иккита боғчанинг бозор баҳоси қарийб 1,7 млрд сўм бўлган бинолари ва ерлари ноқонуний бериб юборилди
00:05 / 24.01.2023
24 январдан Сурхондарёдаги барча мактабларда дарслар анъанавий шаклда давом эттирилади
15:04 / 18.01.2023
Сурхондарёда салкам 153 млн сўм эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
16:12 / 16.01.2023