Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокенгаш раҳбари ЕИ мамлакатларини чегарани тезроқ очишга чақирди
Шарль Мишель чегараларни очиш иқтисодиёт ва туризм учун зарур эканлигини таъкидлади.
Евроиттифоққа аъзо давлатлар ўз чегараларини иложи борича тезроқ очиши керак. Бу ҳақда Еврокенгаш раҳбари Шарль Мишель Европарламентнинг пленар йиғилишида айтди.
"Зарур эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда Европа чегараларини имкон борича тезроқ очиш керак", - деди у.
Мишель чегараларни очиш иқтисодиёт ва туризм учун зарур эканлигини таъкидлади.
"Аъзо давлатлар Еврокомиссия тақдим этган таклифлар устида ҳамкорликда ишлаши ҳамда иқтисодиётимиз ва туризм учун зарур бўлган очилиш йўналишида олға ҳаракатланиши керак", - деб қўшиб қўйди у.
Аввалроқ Еврокомиссия Шенген ҳудуди мамлакатларига ЕИга учинчи давлатлардан киришга қўйилган тақиқни яна 30 кунга, 15 июнгача узайтиришни тавсия қилганди.
Мавзуга оид
10:12 / 11.07.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида рақамли божхона назорати жорий этилади
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
11:20 / 01.07.2026