ДХХ кучли таъсир этувчи дори воситаларини мусодара қилди
ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ходимларининг вилоят ИИБ вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида Тошкент туманида яшовчи, 1984 й.т. М.С. тўхтатилиб текширилди ва унинг ёнида 150 дона “Трамадол” дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Маълум бўлишича, М.С. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 октябрдаги 878-сонли қарори билан гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган ушбу таблеткаларнинг ҳар бир донасини 7 минг сўмдан сотишни режалаштирган.
ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ходимларининг Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида Қўқон шаҳрида яшовчи, 1994 й.т. С.М. таркибида “зопиклон” психотроп моддаси бўлган 300 дона “Соннат” дори воситасини 1,4 млн. сўмга сотган вақтида ушланди ва унинг ёнида яна 300 дона “Соннат” таблеткаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Қўқон шаҳрида ўтказилган бошқа тадбирда эса 1992 й.т. М.Д. синглиси, 2002 й.т. М.М. билан 1400 дона “Регапен” кучли таъсир этувчи дори воситасини сотиш мақсадида танишининг уйига яшириб қўйганлиги аниқланди ва процессуал тарзда расмийлаштириб олинди.
“Қўқон-Фарғона” йўналишининг Учкўприк тумани ҳудудида ҳаракатланаётган “Жентра” русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган Қўқон шаҳрида яшовчи, 1971 й.т. Д.М.нинг ёнида 280 дона “Регапен” ва 336 дона “Лирика” дори воситалари борлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда олиб қўйилди. Шунингдек, унинг уйидан ҳам 84 дона “Регапен” дори воситаси олинди.
Ҳозирги карантин даврида фарғоналик, 1992 й.т. Т.Ж., 1993 й.т. А.О. ва 1993 й.т. Д.И. айланма йўллар орқали Наманган вилояти Тўрақўрғон туманига бориб, 215 дона флакондаги “Тропикамид” дори воситасини сотиб олишган ва ушбу препаратларни Қўқон шаҳрига олиб кирмоқчи бўлишган вақтда ушланди.
ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимларининг вилоят Божхона бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири вақтида “Тошкент-Қарши-Денов” йўналишида ҳаракатланаётган, 1991 йил Сурхондарё вилоятида туғилган О.А. бошқарувидаги “ISUZU” автомашинаси Ғузор тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилди. Текширув вақтида автомашина юкхонасида 1000 дона “Тропикамид” дори воситаси борлиги маълум бўлди.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида О.А. Тошкент шаҳридан бериб юборилган “Тропикамид” препаратларини Денов шаҳрида яшовчи, 1989 й.т. Н.М.га етказиб бериши лозимлиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди. Ўз навбатида, Н.М. Денов шаҳрида ушбу препаратларни қабул қилиб олган вақтида ушланди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 150 дона “Трамадол”, 600 дона “Соннат”, 1764 дона “Регапен”, 1215 дона “Тропикамид” ва 336 дона “Лирика” дори воситалари мусодара қилинди.
Мавзуга оид
14:55 / 15.11.2024
ДХХ раиси Ўзбекистондаги муҳим ахборот инфратузилмаларини тоифалашга доир буйруқ чиқарди
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
16:46 / 09.11.2024