Ўзбекистон | 20:19 / 14.05.2020
16719
1 дақиқада ўқилади

Шерзод Кудбиевга махсус унвон берилди

Давлат солиқ қўмитасига раҳбар бўлган Шерзод Кудбиевга махсус унвон берилди.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Президентнинг 2020 йил 13 майдаги фармони билан Шерзод Кудбиев Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Шу билан бирга, Шерзод Кудбиевга «Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси» махсус унвони берилди.

Давлат солиқ қўмитасининг собиқ раиси Беҳзод Мусаев эса бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида ўзгаришлар бўлди. Бир қатор лавозимлар тугатилди, янгилари жорий этилди.

Мавзуга оид