Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдан Кипрга тиббий юк билан учган самолёт Туркия сабабли Москвага учишига тўғри келди
13 май куни Хитойдан Кипрга тиббий юк билан учган самолёт Туркия ўз ҳаво ҳудуди орқали уни ўтказишга рухсат бермагач, Москва томон учишига тўғри келди.
Фото: Globallookpress
Бу ҳақда Кипр транспорт вазири Яннис Карусосга таяниб Кипр янгиликлар агентлиги (CNA) хабар қилди.
Рейсни Россиянинг Azur Air авиакомпанияси амалга оширган.
Вазирнинг таъкидлашича, Анқара самолётга ўз ҳаво ҳудуди орқали учиб ўтишга рухсат бермагач, лайнернинг Туркияни айланиб ўтиб, Кипрга етиб олиши учун ёнилғиси етмаслиги маълум бўлган.
“Учувчи парвоз йўналишини ўзгартириб, ёнилғи қуйиб олиш учун Москвадаги аэропорт томон йўл олган”, деб айтилган хабарда.
Таъкидланишича, самолёт Внуково аэропортига йўналган.
Карусоснинг таъкидлашича, Кипр ташқи ишлар вазирлиги бу ҳодиса ҳақида хабардор қилинган ва бунга нисбатан тегишли чоралар кўради.
Самолёт Кипрга коронавирусга қарши кураш учун зарур бўлган тиббий воситалар, жумладан, ҳимоя кийими, бахила, бир маротабалик жарроҳлик кийими ва ҳимоя ниқобларидан иборат 36 тонна юкни етказиши керак бўлган. Самолёт Хитойнинг Биньхай аэропортидан учган ва Ларнаки аэропортида қўниши керак бўлган.
Туркиянинг самолётни ўтказмаганига коронавирусга қарши кураш доирасида барча давлатлар билан авиаалоқани тўхтатгани сабаб бўлиши мумкин.
Туркия ОАВ маълумотларига кўра, Анқара халқаро авиаалоқани 12 июндан тикламоқчи.
Мавзуга оид
10:31 / 22.05.2026
Хитой Ўзбекистондан 10 турдаги қуритилган сабзавотларни олиб киришга рухсат берди
21:56 / 20.05.2026
Путин Хитойга ташрифини якунлади: асосий маълумотлар
21:35 / 20.05.2026
Ўзбекистон Хитойга 46 млн долларлик табиий газ етказди
21:32 / 20.05.2026