Беруний тумани ёшларининг ишсизлик муаммосига ноанъанавий ечим топилди
Қорақалпоғистонда карантин шароитида ишсиз қолган ёки мунтазам иш билан таъминланмаган ёшлар бандлигини таъминлашнинг ноаънанавий ечими топилди.
Барча шаҳар ва туманларда бошланган ушбу лойиҳа доирасида “Мўйноқ келажаги бунёдкорлари” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди. Жамиятга 20 минг гектар ер майдони ажратилиб, ишсиз юрган минг нафарга яқин ёшларнинг бандлиги таъминланди.
Айни пайтда улар ҳосилдор майдонларга маккажўхори, беда, полиз экинларини экмоқда. Биргина Беруний туманида “Мўйноқ келажаги бунёдкорлари” масъулияти чекланган жамиятига ажратилган 500 гектарлик ер майдонида 44 нафар ёш меҳнат қилаётир. Бундан ташқари, тумандаги “Саркоп”, “Навоий”, “Тинчлик”, “Беруний”, “Бийбозор”, “Абай”, “Дўстлик”, “Олтинсой” овул фуқаролар йиғинида мева-сабзавот, қишлоқ хўжалиги кооперативини ташкил этиш учун ҳокимликдаги захира ерлар ҳисобидан ҳам ишсиз ёшларга ер ажратиб берилмоқда.
Улар учун қишлоқ ҳўжалиги бирлашмалари ташкил этилиб, устав фондига улуш сифатида киритиш учун январь ойидан апрель ойигача 50 нафар ёшга Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 2 миллион 230 минг сўмдан субсидиялар ажратилди. Натижада “Мадатбой Нурумбетов ширкати” ишлаб чиқариш кооперативи иш бошлади. Бу ерда ҳар бир кооператив аъзосига 0,20 гектар ер ажратилиб, ёшлар бандлиги таъминланди. Ҳозир карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда далада агротехник тадбирлар ўз вақтида олиб борилмоқда.
Янги йирик лойиҳа доирасида Беруний туманида зардўзлик билан шуғулланувчи ёшлар учун ҳам имкониятлар яратилди. Шу билан бирга, ёш тадбиркор Зоир Қаландаров ўзининг уй иссиқхонасида помидор, бодринг, булғор қалампири, кўкатлар экиб ва лимонария ташкил қилиб, етиштирган маҳсулотларини бозорда арзон нархда сотишни йўлга қўйган. Ёш тадбиркорнинг “Ҳар бир оила тадбиркор” Давлат дастури асосида олинган кредит маблағлари ҳисобига ташкил қилинган иссиқхонада 8та иш ўрни яратилди.
Лойиҳа аҳолининг кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олишдек мақсадни ўз ичига олади. Беруний тумани ҳокими А.Сапарбаев, Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, сенатор А.Данияров ва туман прокурори Р.Холмуратовлар “Саркоп” ОФЙ ҳудудидаги икки нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оиланинг ҳар бирига бир бошдан қорамол топширди. Уларнинг уйлари атрофидаги томорқа ерларидан унумли фойдаланиши бўйича зарур маълумотлар берилди.
Карантин даврида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни касбга йўналтириб, фойда олиши мақсадида ташкил қилинган “Уйда қолинг, фойда олинг” челленжида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 100дан ортиқ ёш тадбиркор ва ҳунармандлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этди ва ғолибликни қўлга киритган икки нафар ёшларга 1 миллион сўм пул мукофоти топширилди.
Мавзуга оид
20:57 / 23.10.2024
Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024