Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада божхона назоратини четлаб ўтиб, айланма йўллар орқали болалар озуқалари олиб кирган учта автомашина ушланди
Куни кеча Фарғона вилояти божхоначилари томонидан чегара худудларда ўтказилган тезкор тадбир давомида шубҳали ҳаракатланган “Кобальт” русумли автомашина кузатувга олинди.
Автомашина Марғилон шаҳридаги чойхоналардан бирининг олдида тўхтаб турган “Дамас” ва “Кобальт” автомашиналари ёнига келиб тўхтаган вақтда вилоят божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунбузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Тезкор тадбир давомида учала автотранспорт воситаларининг салони ва багажида божхона назоратини четлаб, айланма йўллар орқали олиб кирилган, қиймати 106,4 млн сўмлик 3 турдаги болалар озуқалари борлиги аниқланди.
Божхона қонунчилигига риоя қилишни истамаган ҳуқуқбузарлар ушбу маҳсулотларнинг сифат жиҳатидан болалар саломатлиги учун хавфсиз, истеъмолга яроқли эканлигига кафолат бера оладими?
Хозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026