Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси хайрия акцияси ўтказди
“Инсонлар ҳаётини қутқараётганингиз учун #раҳмат!” лойиҳаси доирасида ўзбек миллий таоми Москва шаҳрининг турли тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган кўп сонли россиялик шифокорларга тарқатилди.
2020 йилнинг 14 май куни Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги дипломатик ваколатхоналари сахий ватандошларимиз кўмагида иккита катта қозонда ўзбекона палов тайёрлаб, “#Раҳмат!” хайрия акциясини ўтказдилар.
Жумладан, “Инсонлар ҳаётини қутқараётганингиз учун #раҳмат!” лойиҳаси доирасида ўзбек миллий таоми Москва шаҳрининг турли тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган кўп сонли россиялик шифокорларга тарқатилди.
“Ўзини ўзи яккалаш тартибига амал қилаётганингиз учун #раҳмат!” шиори остида Россия пойтахтидаги хостелларда чартер рейслари ташкил этилгунга қадар Элчихона томонидан жойлаштирилган ўзбекистонликларга ош етказиб берилди. Шуни қайд этиш жоизки, ўзбекона палов тарқатилган ватандошларимиз орасида COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтириб, Россия ҳукумати талабларига биноан, ўзини ўзи яккалаш тартибига ўтган ҳамда шифокорлар назорати остида даволанаётган фуқаролар ҳам мавжуд.
“#Раҳмат!” акцияси Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Саховат ва кўмак” ташаббуси доирасида ватандошларга ёрдам бериш мақсадида олиб борилаётган ишларнинг давоми бўлди. Ҳар куни меҳнат мигрантларига, талабаларга ва бошқа фуқароларимизга озиқ-овқатлар, дори-дармонлар ва гигиена воситалари етказиб берилиши йўлга қўйилган.
Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари сахий ҳомийларга ва барча дўстларга коронавирус инфекцияси билан биргаликдаги курашга бераётган ёрдами учун миннатдорлик билдирган.
Мавзуга оид
19:24 / 27.10.2024
Москвада хорижлик мигрантлар учун патент нархи қарийб 20 фоизга ошади
12:56 / 25.10.2024
Германиянинг Москвадаги элчиси РФ ТИВга чақирилди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
12:12 / 28.09.2024