Самарқандда 15 киши тузалди, Қорақалпоғистонда 8 бемор қолди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқанд ва Қорақалпоғистонда 17 нафар бемор соғайгани тўғрисида хабар берди.
Самарқанд вилоятида 15 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди ва реабилитацияга кузатилди.
Тузалганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан (6 нафари Самарқанд шаҳридан, 4 нафари Тойлоқ туманидан, 3 нафари Оқдарё туманидан, 1 нафардан эса Пайариқ ва Иштихон туманларидан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 6 нафари эркак, 9 нафари аёл, энг ёши каттаси 52 ёшда, ёши кичиги эса 11 ёшда.
Вилоятда шу пайтга қадар 129 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 144 нафарга етди.
Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди ва реабилитацияга кузатилди.
Тузалганларнинг бири (35 ёшли эркак) Бухоро вилоятидан бўлиб, Қозоғистондан келган, иккинчиси эса (36 ёшли эркак) Самарқанд вилоятидан бўлиб, Россиядан Қозоғистон орқали келган. Иккиси ҳам карантинга олинган ва коронавирус инфекцияси аниқланиши билан шифохонага ётқизилган.
Қорақалпоғистонда шу пайтга қадар 110 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 112 нафарга етди ҳамда ушбу ҳудудда ҳозирда 8 нафар бемор даволанмоқда.
- Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2652тага етган. Ўтган вақт мобайнида 2158 киши соғайган, 11 киши вафот этган, 483 киши даволанмоқда, улардан 8 нафари оғир аҳволда.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024