Жаҳон | 16:29 / 15.05.2020
5585
1 дақиқада ўқилади

Словения мамлакатда коронавирус эпидемияси тугаганлигини эълон қилди

Словенияда коронавирус пандемияси бошланганидан бери 1,5 минг киши касалликка чалинган, 103 киши вафот этган.

Фото: Zuma\ТАСС

Словения ҳукумати мамлакат ҳудудида коронавирус эпидемияси тугаганлигини эълон қилди, деб хабар бермоқда Европа ОАВ.

"Бугун Словенияда Европадаги энг яхши эпидемиологик вазият вужудга келмоқда, бу бизга эпидемия тугаганлигини эълон қилиш имконини беради", - деди мамлакат бош вазири Янез Янша.

Словенияда коронавирус пандемияси бошланганидан бери 1,5 минг киши касалликка чалинган, 103 киши вафот этган.

Шу билан бирга, ҳукумат жамоат жойларида ниқоб тақиш режимини сақлаб қолди, мамлакатда ижтимоий масофаланиш қоидалари амал қилиши давом этади, жамоавий йиғилишлар тақиқланган.

"Коронавирус тарқалиши хавфи сақланиб турар экан, айрим умумий ва махсус чоралар ўз кучида қолади", - дейилади Словения ҳукумати баёнотида. 

Чекловлар камида ой охиригача амал қилади.

Келаётган ҳафтада Словенияда айрим савдо марказлари ва меҳмонхоналар очилади. Мамлакатда 23 майдан спорт мусобақалари бошланиши мумкин.

Мавзуга оид