Теннис бўйича барча мусобақалар июль охиригача бекор қилинди
Халқаро теннис федерацияси (ITF) коронавирус пандемияси сабабли 31 июлгача барча мусобақалар ўтказилишини бекор қилди.
Бу ҳақда федерация сайтида маълум қилинган.
Худди шундай қарорни Профессионал теннисчилар ассоциацияси ((ATP) ва Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) ҳам қабул қилган.
Шу тариқа, эркаклар ўртасида Гамбург, Ньюпорт, Бостад, Лос-Кабос, Гштад, Умага, Атланта ва Кицбюэлдаги ҳамда аёллар ўртасида Бухарест, Лозанна, Палермо, Юрмала, Нью-Хейвен ва Карлсруэдаги мусобақалар ўз муддатида ўтмайди.
“Биз биринчи имконият пайдо бўлиши биланоқ мусобақаларни бошлаш учун барча вариантларни ўрганмоқдамиз. Шунингдек, турнирларнинг кечроқ муддатга кўчирилиши имконини кўриб чиқмоқдамиз”, деб айтган ATP раҳбари Андреа Гауденци.
Аввалроқ 13 июлгача барча теннис мусобақалари бекор қилинганди. Бу чора энг нуфузли мусобақалардан бири – Уимблдонни ҳам ўз ичига олган. “Катта дубулға” сериясига кирувчи яна бир турнир – “Ролан Гаррос” баҳордан кузга кўчирилганди. Шунингдек, АҚШ очиқ чемпионатини Нью-Йоркдан Калифорниянинг Индиан-Уэллс шаҳрига кўчириш имконияти кўрилмоқда.
Мавзуга оид
08:00 / 05.08.2024
Россиялик теннисчилар 2024 йилги Олимпиадада кумуш медални қўлга киритди
20:09 / 05.02.2024
Денис Истомин фаолиятини якунлади
09:48 / 18.09.2023
«Миллат саломатлигига бефарқ бўлманг». Ирода Тўлаганова Яшнободдаги теннис мажмуаси бузилишига қарши чиқди
09:55 / 12.06.2023