Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон Афғонистондан ҳарбийлар ўз муддатида чиқарилишини маълум қилди
Афғонистонда хорижлик ҳарбийлар миқдорининг камайиш жараёни давом этмоқда ва белгиланган муддатда якунланади. Бу ҳақда Пентагон расмий вакили Жонатан Ҳоффман хабар берди.
«Ҳарбийлар сонининг камайиши давом этмоқда. Биз жараён «Толибон» билан келишган ҳолда белгиланган муддатда якунланишини кутмоқдамиз», – деб Ҳоффманнинг сўзларини келтирган ТАСС. АҚШ мудофаа вазирлиги расмий вакили ҳарбийларнинг қанчаси олиб чиқилганига аниқлик киритмади.
29 февраль куни Доҳада АҚШ ва «Толибон» радикал ҳаракати ўртасида тинчлик келишуви имзоланган эди. Битимга кўра, АҚШ ва унинг итифоқчилари 14 ой ичида Афғонистондан ҳарбийларини олиб чиқиб кетиши керак.
Бундан ташқари, Вашингтон май ойига қадар толибларни БМТ санкция рўйхатидан чиқарилишига кўмак беришга, август ойигача эса уларга нисбатан ўз санкцияларини бекор қилишга ваъда берган.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026