Сардоба тошқинидан қишлоқ хўжалиги кўрган талафот ҳажми маълум қилинди
«Сардоба» сув омборидаги техноген офат оқибатида Сардоба, Оқ олтин, Мирзаобод туманларида 19 592 гектар ер майдонида қишлоқ хўжалиги экинлари сув остида қолиб талафот кўрган. Бундан 9 676 гектари пахта, 5 984 гектари ғалла ва 3 932 гектарини бошқа экин майдонлари ташкил этади.
Халқаро пресс-клубнинг Сардоба сув омборидаги ҳодисага бағишланган сессиясида офат оқибатида қишлоқ хўжалиги соҳасига етган зарар бўйича маълумот берилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаевга кўра, талафот кўрган 7 622 гектар пахта ва 3 958 гектар ғалла майдони бузилади. Пахтадан 2 053 гектар, ғалладан 2 026 гектар майдон сақлаб қолинади.
«Бузилган майдонга нима экамиз? 3 260 гектар майдонда чигит экилади. Қорақалпоғистон республикаси билан гаплашилди, бугун-эртага «С-4727» навли уруғлик етиб келади. Унгача ўзимизнинг «Султон» тезпишар нави экиб турилади», деб Шуҳрат Тешаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Маълум қилинишича, зарар кўрган ҳудуд аҳолисининг даромад олишини таъминлаш мақсадида экспортбоп дуккакли экинлар экишга эътибор қаратилади.
«Талафот кўрган халқ даромад билан яшаши керак. Унинг даромадини тезроқ таъминлаш учун биринчи навбатда сув кам талаб қиладиган, экспортбоп дуккакли экинлар, хусусан, мош экилади. Нима учун айнан мош? Чунки у амал даврида сув талаб қилмайди, етилиши билан намига экилиб, кўкартириб олинса, бошқа ташвиши йўқ. Экиннинг ўзи азотни ўзлаштириб олаверади. Гектаридан 1-1,5 тонна мош олинса, 1-1,5 минг доллар даромад олиш имкониятига эгамиз.
Шунингдек, бўшаб қолган ерга сабзавот ва полиз экинлари ҳам экилиши режалаштирилган», деди Шуҳрат Тешаев.
Маълум бўлишича, қишлоқ хўжалигига етган талафотни қоплаш учун давлат бюджетидан жами 9,5 млрд сўм ажратилади.
Мавзуга оид
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
19:07 / 07.11.2024
2025 йилда каналларни бетонлаштиришга 800 миллиард сўм ажратилади
18:21 / 07.11.2024
Президент сув таъминоти оғир туманларда суғоришни «ақлли тизимга» ўтказишни буюрди
20:28 / 01.11.2024