Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилда Хитой элчиси жонсиз ҳолда топилди
Фото: EPA
Хитойнинг Исроилдаги элчиси Ду Вэй Тел-Авив чеккасидаги уйида жонсиз ҳолда топилди. У Исроилдаги ишини февралда бошлаганди.
Бу ҳақда ВВС телеканали хабар берди.
Ду Вэй бунгача Украинада элчи бўлган. 57 ёшли дипломатнинг ўлими сабаблари расман маълум қилинмаган. Бироқ Исроилнинг Channel 12 телеканалининг таъкидлашича, элчи табиий сабаблар оқибатида вафот этган.
ВВСнинг ёзишича, 15 май куни Хитойнинг Исроилдаги элчихонаси АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Исроилга ташрифи вақтида Хитойнинг коронавирусга қарши кураш бўйича амалга оширган қадамларини танқид қилганига кескин муносабат билдирган.
Хитой элчихонаси Jerusalem Post нашрида Помпеонинг баёнотларини “бемаъни” деб атаб, Хитой мамлакатдаги эпидемиянинг ҳақиқий кўламини яшираётгани борасидаги гумонларни рад этганди.
Мавзуга оид
08:37
Исроил ва Ливан ўртасидаги сулҳ муддати узайтирилади
20:04 / 23.04.2026
“Ҳизбуллоҳ” Ливан ичкарисига сиқиб чиқариладими?
14:15 / 20.04.2026
Ҳамас расмийлари гуруҳ баъзи қуролларини топширишга тайёрлигини билдирди
21:22 / 16.04.2026