Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги ватандошлар учун ташкил этилган акцияга мурожаат қабул қилиш вақтинча тўхтаб қолди
Пандемия туфайли қийин вазиятга тушиб қолган Россиядаги ўзбекистонликларга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида 14 майдан «Меҳр» акцияси йўлга қўйилган эди. Аммо сўнгги кунларда акция доирасида кўмак олиш учун мурожаат юбориб бўлмаяпти.
Россиядаги ватандошлар томонидан Kun.uz'га бўлаётган кўплаб мурожаатларда ушбу акцияни ўтказиш учун ташкил қилинган сайт – мехр.рф порталининг «Ёрдам сўраш» саҳифаси орқали ариза қолдириб бўлмаётгани айтилмоқда.
Айни пайтда ҳам сайтнинг ушбу саҳифасида анкета тўлдириш имкони йўқ.
Kun.uz ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси билан боғланди. Маълум қилинишича, бу техник носозлик билан боғлиқ.
«Ҳозирги вақтда сайтни ишлаб чиққан компания билан ҳамкорликда унинг барқарорлигини ва ўтказувчанлик имкониятини орттириш мақсадида ишлар олиб борилмоқда. Яқин кунларда «мехр.рф» электрон ресурсидаги барча ишлар якунланиб, веб-сайт тўлақонли тартибда ишга тушади. Бу ҳақида биз расмий каналлар орқали фуқароларимизни хабардор қиламиз», – дейилади элчихона томонидан Kun.uz'га тақдим этилган изоҳда.
Хабар қилинишича, ўтган ҳафта акция доирасида Россияда яшаётган ва карантин туфайли қийин вазиятда қолган 202 нафар Ўзбекистон фуқаросига жами 1 млн 220 минг 960 рубл миқдорида молиявий кўмак кўрсатилган.
Маблағлар бир марталик ёрдам учун мурожаат қилган фуқароларнинг шахсий банк карталарига ўтказиб берилган.
Биринчи босқичда моддий кўмак берилганларнинг аксариятини талабалар ташкил этади:
- Россия ОТМларининг кундузги бўлимида таълим олаётган 190 талаба;
- Covid-19 юқтириб олган 8 нафар ўзбекистонлик;
- 2 нафар ногирон фуқаро;
- 1 нафар қарамоғида 2 ёшгача фарзанди бор аёл;
- 1 нафар ҳомиласи 7 ойдан ошган аёл.
Қайд этилишича, портал очилганидан кейинги икки кун ичида Россиянинг деярли барча нуқталаридаги ўзбекистонликлардан 12 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган.
«Айтиш жоизки, элчихона томонидан берилган маълумотларга қарамай, бизга келиб тушаётган баъзи мурожаатлар белгиланган мезонларга тўғри келмаслиги аниқланмоқда. Шу сабабли, элчихона томонидан «Меҳр» лойиҳаси мезонларига мувофиқ келмайдиган эҳтиёжманд фуқароларга бошқа механизмлар орқали кўмак бериш учун чора-тадбирлар амалга оширилаётир», – дея қўшимча қилинган элчихона ахборотида.
Эслатиб ўтамиз, бир марталик моддий ёрдам қуйидаги 4 тоифа фуқаролар учун мўлжалланган:
- Ногиронлар – тегишли тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома) тақдим этилган тақдирда;
- Қарамоғида 2 ёшгача фарзанди бўлган ҳамда ҳомиласи 7 ойликдан ошган аёллар – зарур тасдиқловчи ҳужжатлар (боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, тиббиёт муассасидан маълумотнома) тақдим этгилган ҳолда;
- Covid-19 ташхиси қўйилган шахслар – тегишли тасдиқловчи ҳужжат асосида;
- Россия ОТМларининг кундузги бўлимларида таҳсил олаётган талабалар – ўқиш жойидан тегишли маълумотнома асносида.
Моддий ёрдам Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси очган хайрия ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар ҳисобидан ажратилади.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026
София Россияга қарши янги чекловларга қарши чиқди
08:22 / 19.06.2026