Франция ва Германия иқтисодиётни тиклаш учун 500 млрд долларлик фонд ташкил қилмоқчи
Фонд Европа иттифоқи мамлакатлари иқтисодиётини тиклашни тезлаштиришда ёрдам беради, маблағлар энг кўп жабр кўрган соҳа ва ҳудудларга йўналтирилади.
Франция ва Германия коронавирусдан жабр кўрган мамлакатларга ёрдам бериш орқали Европа иқтисодиётини тиклаш учун фонд ташкил этиш таклифи билан чиқди. Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Эммануэль Макрон видеоконференция вақтида ана шундай қарорга келди, деб хабар бермоқда Reuters.
Меркель матбуот анжуманида фонднинг умумий ҳажми 500 млрд долларни ташкил этишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, фонднинг асосий мақсади Европа мавжуд инқироздан чиқиши учун йўл яратишдир.
Унинг қайд этишича, фонд Европа иттифоқи мамлакатлари иқтисодиётини тиклашни тезлаштиришда ёрдам беради, маблағлар «энг кўп жабр кўрган соҳа ва ҳудудларга йўналтирилади».
Канцлернинг сўзларига кўра, Еврокомиссия қайси соҳалар маблағга муҳтож эканлиги борасида таҳлил ўтказади.
«Таҳлил олиб борилмоқда ва таклиф билан бирга тақдим этилади, биз биргаликда маблағни қаерга йўналтиришни маслаҳатлашамиз», — деди Меркель.
Мавзуга оид
10:10 / 04.11.2024
WP: Европа Трамп даврида АҚШ билан «муносабатларни узиш»га тайёрланмоқда
15:24 / 03.11.2024
Гуржистон ва Молдова сайловлари: Европа орзуси орзулигича қолдими?
12:30 / 01.11.2024
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
11:50 / 01.11.2024