Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung компанияси QLED телевизорлари экрани куйишидан 10 йиллик кафолат беради
2019-2020 йил Samsung QLED телевизорларининг харидорлари энди экран куйишига қарши 10 йиллик кафолатга эга бўладилар.
Экран куйиши – аксарият плазма телевизорлари эгаларига таниш бўлган ва кенг тарқалган муаммо. Агарда телевизор ўчирилганда, видео ўйинлар ёки каналларга ўтиш чоғида экранда аввалги тасвир излари пайдо бўлса – айнан шу ҳолат куйиш жараёнидир. Пикселлар нотўғри ишламоқда ёки умуман ишламаяпти, шу сабабдан логотиплар, меню қаторлари ва бошқа элементлар узоқ вақт кўриниб туради.

Телевизорнинг куйишга мойиллиги – дисплей ва табиийки, телевизорнинг ўзи қанча узоқ вақт хизмат қилишининг асосий кўрсаткичидир. Samsung компаниясининг QLED – телевизорлари куйиш ҳақидаги муаммони унутиш мумкин бўлган илк қурилмалардан бири. QLED экранларининг ишончлилиги вақт ўтиши билан бузилмайдиган ноорганик квант нуқталарининг қўлланилишидан иборат.
Дисплейлар куйиб қолиш ҳолларига учрамайди ва узоқ йиллар ажойиб тасвирлар сифатини таъминлайди.
2019 ва 2020 йилларда ишлаб чиқарилган QLED русумидаги телевизорларини харид қилганда, Samsung компанияси барча харидорларга пикселлар куйишига қарши 10 йиллик кафолатни тақдим этади. Агарда сиз QLED телевизори соҳиби бўлишга улгурган бўлсангиз, у ҳолда электрон кафолат сертификатини онлайн шаклда қўлга киритишингиз мумкин. Бунинг учун компания сайти орқали шахсий маълумотларингизни, телевизорнинг серия рақамларини ва харид масканини кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтишнинг ўзи етарли.
Samsung 14 йилдан бери ўз истеъмолчиларининг эҳтиёжларини ўрганган ва қониқтирган ҳолда, телевизорлар ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчилардан бири бўлиб қолмоқда. Янги илғор технологиялар туфайли QLED телевизорлари узоқ йиллар давомида тасвирларнинг ёрқинлиги ва ҳақиқийлигидан баҳраманд бўлишга имкон берадиган оқилона харид бўлиб қолади.
Facebook: fb.com/SamsungUzbekistan
Instagram: @samsunguzbekistan
Telegram: t.me/SamsungUzbekistan
Сайт: samsung.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
20:18 / 06.06.2026
Янги Samsung Galaxy S27 Pro смартфони ҳақида маълумот берилди
12:01 / 21.05.2026
Samsung иш ташлаш бошланишига 1,5 соат қолганда касаба уюшмаси билан келишувга эришди
08:42 / 06.05.2026
Samsung компаниясининг бозор капиталлашуви 1 триллион долларга етди
23:34 / 18.04.2026