Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада содир бўлган яна бир ЙТҲ натижасида 3 ёшли бола вафот этди
ЙТҲ юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Жорий йилнинг 18 май куни соат 14:50ларда, Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Ўқчи маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-154 “Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобиль йўлининг 12-км.да йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1998 й.т. И.М. “Ваз-21011” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, тўсатдан йўлга югуриб чиққан пиёда, 2017 й.т. Э.Т.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, пиёда, вояга етмаган 3 ёшли Э.Т. (ўғил бола) оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Ўзбекистон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
“Барча ҳайдовчилардан йўлларда пиёдаларга эътиборли бўлишларини, ота-оналар ёш болаларни қаровсиз қолдирмасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026