Жаҳон | 21:07 / 19.05.2020
3920
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда барча иқтисодий фаолият 1 июндан қайта бошланади 

Қирғизистонда коронавирус тарқалиши сабабли тўхтатилган иқтисодий фаолиятнинг деярли барча турларини 1 июндан қайта бошлаш режалаштирилмоқда. 

Бу ҳақда республиканинг коронавирусга қарши курашиш бўйича штабида маълум қилинди. Штабда таъкидланишича, тақиқ остида кўнгилочар масканлар, интернет-клублар, мактабгача таълим муассасалари қолади. Шунингдек, оммавий маданий, спорт, хотира тадбирлари ўтказишга ҳозирча рухсат берилмайди.

Шунингдек, пойтахт Бишкекда 21 майдан йирик савдо марказлари, 25 майдан жамоат транспорти – автобус ва троллейбуслар ишлай бошлайди.

Сўнгги суткада республикада коронавирусга чалиниш бўйича 27 та ҳолат (умумий ҳисобда 1243 та) қайд этилган, 71 киши соғайиб кетган, умумий ҳисобда коронавирусдан 14 киши вафот этган.

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлигида таъкидланишича, кўпчилик беморлар касалликни енгил шаклда ўтказмоқдалар. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид