Қозоғистоннинг Тенгиз конида 700га яқин ишчи коронавирусга чалинди
Тенгиз конида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат 8 апрелда қайд этилганди.
Қозоғистоннинг Атирау областидаги Тенгиз конида яна 142 кишида коронавирус аниқланди, ушбу касалликка чалинганлар сони 689 кишига етди. Бу ҳақда ҳудудий тезкор штаб маълум қилди.
"Касалланганларнинг барчаси пудратчи компаниялар ишчилар. Улар шифохонага ётқизилди ва даволанмоқда", - дейилади тезкор штаб хабарида.
Тенгиз конида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат 8 апрелда қайд этилганди.
Мамлакат тезкор штабининг маълумот беришича, Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 6751 нафарни ташкил қилмоқда.
Тенгиз конида 500га яқин пудратчи ва субпудратчи компанияларнинг 30 мингга яқин ходими ишламоқда.
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024