Эстония бош вазири коронавирус сабабли бир ой оиласидан алоҳида яшашига тўғри келганини сўзлаб берди
Эстония бош вазири Юри Ратас коронавирус пандемияси ва мамлакатда фавқулодда вазият эълон қилингани сабабли оиласидан бир ой алоҳида яшашига тўғри келди.
Бош вазирнинг таъкидлашича, у ота-онаси уйига кўчиб ўтган, онаси эса унинг уйида рафиқаси ва фарзандлари билан бирга яшаган. “Мен коронавирусга чалинишдан қўрқмадим, бироқ оиламни ундан ҳимоялаш мақсадида 4 ҳафтага уйдан кетдим. Мен ҳафтада уч марта уйга озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келиб, халталарни эшик ортида қолдириб юрдим. Биз шу вақт ичида мулоқот қилмадик. Мен кўплаб одамлар билан мулоқотда бўлганим сабабли коронавирусга чалинишим эҳтимоли бор эди”, деб айтган Ратас бу ҳақда Eesti Ekspress нашрига.
Унинг тан олишича, ҳукумат томонидан коронавирус тарқалиши олдини олиш учун қабул қилинган барча қарорлар ҳам тўғри бўлмаган. “Мисол учун, хусусий секторга бизнесини ёпиши учун яна бир неча кун берганимиз. Бу нотўғри бўлган, чунки улар бу имкониятдан фойдаланиб, чегирмалар билан савдо қилишга тушиб кетишган. Оммавий тадбирлар билан ҳам худди шундай вазият, биз уларга қатъий “йўқ” дейишимиз керак эди”, деб таъкидлаб ўтган Ратас.
Эстония 13 март куни пандемия муносабати билан киритилган фавқулодда вазият режимидан 18 майда чиқди, аммо мамлакатда енгиллаштиришлар бир неча босқичда секин-аста киритилади.
Мавзуга оид
17:31 / 15.11.2024
Эстонияда аҳоли орасида пул етишмаслиги туфайли жиноятчилик кўпайгани эълон қилинди
17:28 / 13.11.2024
Эстония Россия билан чегарада «дронлардан ҳимоя девори»ни қуради
21:41 / 08.11.2024
Киевга ҳужум вақтида Россия дрони Эстония элчиси яшайдиган уйга келиб урилди
20:08 / 19.10.2024