Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон президенти ЕОИИ интеграциясини ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатга эътироз билдирди
Қозоғистон етакчисининг сўзларига кўра, қатор масалаларни муҳокама қилиш ва ҳужжатни юзма-юз учрашувда қабул қилиш керак.
Фото: РИА Новости
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 2025 йилгача мўлжалланган ЕОИИ иқтисодий интеграциясини ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини тасдиқлашни ортга суришни таклиф қилди. Бу ҳақда БЕЛТА хабар бермоқда.
Қозоғистон етакчисининг сўзларига кўра, қатор масалаларни муҳокама қилиш ва ҳужжатни юзма-юз учрашувда қабул қилиш керак.
«Ушбу ҳужжатнинг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, уни қўшимча муҳокама қилган ва юзма-юз учрашувда қабул қилган маъқул. Эртами-кечми бир-биримиз билан учрашамиз», дейди Қозоғистон президенти.
У маҳсулотлар тўсиқлар ва чекловларсиз ҳаракатланишини таъминлаш, ягона хизматлар бозорини қуриш, умумий энергетика ва молия бозорларига тайёргарлик кўриш лозим деб ҳисоблайди.
«Биз Евроосиё иқтисодий иттифоқининг яқин беш йиллик ривожланишини белгилаб берувчи ҳужжатни қабул қилмоқчимиз. Бу ҳар томонлама пухта тайёргарлик талаб қиладиган улкан тарихий воқеадир», деди у.
У стратегия ҳозирги ҳолатида жамоатчилик томонидан рад этилиши, шунингдек, ҳукумат ва парламентнинг суверен ҳуқуқларини чеклашини таъкидлаган.
Мавзуга оид
18:44 / 11.02.2026
Қозоғистонда янги Конституция бўйича референдум санаси белгиланди
21:44 / 28.01.2026
Тўқаев қўшни давлатдан Қозоғистон орқали $14 млрд хорижга ўтказилганини айтди
09:13 / 28.01.2026
Қирғизистон Россия устидан ЕОИИ судига даъво аризаси киритди
17:52 / 20.01.2026