Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Статқўм январь-апрель ойларида қанча бензин ишлаб чиқарилганини маълум қилди
2019 йилнинг шу даврида 308,7 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 365,8 минг тонна.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2020 йилнинг январь-апрель ойларида республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кўпайди.
Қайд этилишича, 2019 йилнинг шу даврида 308,7 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 365,8 минг тонна.
Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам ўсиш кузатилди. 2019 йилда 341,8 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 363,4 минг тонна.
Шу билан бирга, Ўзбекистон 2020 йил январь-апрель ойларида нефть қазиб олишни 2019 йилнинг шу даврига нисбатан (231,2 минг тонна) бироз оширди - 232,6 минг тоннагача.
2020 йил январь-апрель ойларида табиий газ қазиб олиш 17,2 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кам (20,5 миллиард куб метр).
2020 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистон 506,9 минг тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кам (541,3 минг тонна).