Трамп АҚШнинг коронавирусдан вакцина ишлаб чиқишдаги муваффақиятлари ҳақида маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп америкалик мутахассислар коронавирусга қарши вакцина, дори воситалари ва уни даволаш усулларида катта муваффақиятларга эришаётганларини маълум қилди.
“Фикримча, биз ҳаттоки белгиланган жадвалдан олдиндамиз”, деб айтган Трамп ўз маъмурияти аъзолари билан йиғилишда ва вакциналар синови “1- ва 2-босқичларда эканини” қўшимча қилган.
Унинг айтишича, вакцина яратилгандан кейин уни мамлакат бўйлаб тарқатиш билан ҳарбийлар шуғулланади.
Бундан ташқари, Трамп безгакка қарши восита - гидроксихлорохиннинг коронавирус олдини олиш мақсадида қабул қилинишини ҳимоялаб чиққан. Бир кун аввал АҚШ президенти коронавирусдан ҳимояланиш учун 2 ҳафтадан бери гидроксихлорохин қабул қилаётганини тан олган. Шундан кейин АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Трампни бу қарори учун танқид қилган. Пэлосининг таъкидлашича, Трампнинг ёши ва вазни ҳисобга олинса, ушбу дори воситасини қабул қилишини “доно фикр деб атаб бўлмайди”.
“Бу ҳар кимнинг шахсий иши, бироқ у [гидроксихлорохин] ажойиб нуфузга эга. Агар менинг ўрнимда уни бошқа кимдир қабул қилганда, унда ҳамма буни ақлли қарор деб атаган бўларди”, деб киноя қилган Трамп республикачи сенаторлар билан учрашувдан кейин.
АҚШ президенти гидроксихлорохин коронавирусдан қўшимча ҳимояни таъминлашини ва ушбу дори воситаси ҳақида уни ёқлаб чиқувчи кўплаб шифокорларнинг фикрларини сўрашни тавсия қилган. Трампнинг таъкидлашича, у дори воситасини қабул қилишидан унда иккиламчи таъсирлар кузатилмаяпти, дорининг ўзи эса арзон туради.
Бир кун аввал АҚШнинг Moderna биотехнологик компанияси коронавирусга қарши вакцинанинг одамларда синалиши бошланғич босқичи ижобий натижалар берганини эълон қилганди. Компания июлда синовнинг кейинги босқичига ўтишни режалаштирмоқда.
Вакцинани яратиш устида бошқа йирик компаниялар ҳам иш олиб бормоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, айни вақтда дунёда коронавирусдан 100 дан кўпроқ вакцина устида ишлар олиб борилмоқда. Улардан камида 8 таси клиник тадқиқотлар босқичидан ўтмоқда.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024