Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ucell Гулнора Каримова компания акцияларига эгалик қилгани ҳақидаги маълумотни рад этди
Ucell компанияси матбуот хизмати Гулнора Каримованинг фарзандлари кичик Ислом Каримов ва Имон Каримова томонидан тарқатилган маълумотлар юзасидан муносабат билдирди ва компания 100 фоиз давлатга тегишли компания экани маълум қилинди.
«Ижтимоий тармоқларда Гулнора Каримованинг фарзандлари Ислом ва Имон Каримоваларнинг мактублари кенг муҳокама қилинди. Мактубда, хусусан, Г.Каримова гўё Ucell акцияларига эгалик қилиши ва ҳозирги пайтда компания давлат томонидан эмас, бошқа мулкдорлар томонидан муваффақиятли бошқарилаётгани ҳақида айтилган.
2018 йил 5 декабр куни Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси Швеция ҳукуматига тегишли Telia гуруҳидан COSCOM устав капиталидаги 100% улуши 215 миллион АҚШ долларига, COSCOM компаниясининг Telia гуруҳи олдида бўлган 485 миллион АҚШ доллари атрофидаги қарз мажбуриятлари билан биргаликда сотиб олган. Битим бир нечта давлатларнинг ваколатли органлари томонидан амалга оширилганда, Г.Каримова компаниянинг акцияларига алоқаси йўқлиги аниқланган.
Шундай қилиб, 2018 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси ваколатли агентлиги орқали COSCOM’ни Telia компаниялар гуруҳидан сотиб олди ва энг муҳими, унга эгалик қилишни ва бошқаришни давом эттирмоқда. COSCOM’ни сотиб олиш жараёни бир қатор давлатларнинг барча зарур ҳуқуқий, молиявий ва тартибга солиш талабларига мувофиқ қатъий тартибда амалга оширилган.
Юқоридаги хатда ягона ҳақиқат COSCOM муваффақиятли бошқарилиб келинаётганлиги. Бир ярим йилдан кам вақт ичида компаниямиз Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация соҳасида илғор технологияларни ривожлантиришда ҳақиқий етакчига айланди», дейилади компания расмий баёнотида.
Мавзуга оид
21:10 / 30.06.2026
Ал Капонедан Гулнора Каримовагача: “Кир пуллар” қандай ювилади?
22:32 / 25.06.2026
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган 43,5 млн доллар активлари тиббиётга йўналтирилди
11:50 / 03.05.2026
Женевадаги пуллар, ҳакерлар таҳдиди ва матбуот эркида пасайиш — ҳафта дайжести
18:23 / 28.04.2026