Хоразмда Cobalt ва Spark тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди
Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 13 май куни соат 21:00ларда 24 ёшли Х.Х. Cobalt русумли автомашинада Урганч шаҳар Жайхун кўчаси ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўли бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 23 ёшли Д.У.нинг бошқарувида бўлган Spark русумли автомашина билан тўқнашув содир қилган.
Натижада, Spark автомашинаси ҳайдовчиси Д.У., олган тан жароҳатлари билан ҳодиса жойида вафот этган.
Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаро Х.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
13:42 / 28.09.2024
Урганчда Ўзбекистон – Полша бизнес-форуми ўтказилди
13:30 / 17.09.2024
Урганчда 2,9 млрд сўмлик ноқонуний дори воситалари аниқланди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024