Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элёр Ғаниев «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темир йўли қурилишини тезлаштириш таклифи билан чиқди
Хитой ва Қирғизистон томонининг мазкур темир йўл линияси ўтиши мумкин бўлган ҳудудлар бўйича берган таклифлари атрофлича муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг 20 май куни Ўзбекистон транспорт вазири Элёр Ғаниев, Қирғизистон транспорт ва йўл вазири Жанат Бейшенов, Хитой Халқ Республикасининг ислоҳотлар ва ривожланиш бўйича давлат қўмитасининг чет эл капитали ва хорижий инвестициялар департаменти бош директори ўринбосари Чжэн Чипин бошчилигида видеоконференция шаклида учрашув ўтказилди.
Ўзбекистон томони ташаббуси билан ташкил этилган онлайн учрашувда томонлар “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” темир йўл қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича келгуси амалий чораларни муҳокама қилишди.

Ушбу лойиҳа юзасидан томонлар тақдим этилган темир йўл қурилиши маршрутлари бўйича ягона тўхтамга келиш, лойиҳалаш ва қурилиш ишларида қўлланилаётган техник стандартлар, лойиҳани молиялаштириш манбалари ва бошқа ташкилий масалалар муҳокама қилинди.
Видеоанжуманда Элёр Ғаниев сўзга чиқиб, пандемия шароитида давлат чегаралари орқали темир йўл транспортида юкларни ташиш долзарб аҳамият касб этиб бораётгани таъкидлади.
“Санитария-эпидемиология стандартлари шартларига мувофиқ деярли барча транспорт турларида юк ташувларига чекловлар қўйилмоқда. Карантин чоралари туфайли давлатларимиз ўртасида автомобилда юк ташувлари чекланган ҳолда амалга оширилмоқда. Мазкур жараёнлар фонида энг хавфсиз, ишончли транспорт воситаси эса темир йўл бўлиб қолмоқда. Айнан шу жиҳатнинг ўзи ҳам мазкур лойиҳани ҳаётга тезроқ татбиқ этиш зарурлиги кўрсатмоқда”, деди Э.Ғаниев.

Учрашувда Хитой ва Қирғизистон томонининг мазкур темир йўл линияси ўтиши мумкин бўлган ҳудудлар бўйича берган таклифлари атрофлича муҳокама қилинди.
Томонлар тақдим этилган темир йўл қурилиши маршрутлари бўйича ягона тўхтамга келиш юзасидан, ҳар бир йўналиш бўйича лойиҳанинг техник ва иқтисодий жиҳатларини яна бир карра кўриб чиқишга ва келаси ҳафтада худди шу форматда учрашув ўтказишга келишиб олишди.
Мавзуга оид
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
21:08 / 01.04.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
15:56 / 25.03.2026