Ўзбекистон | 18:54 / 21.05.2020
8568
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларда ҳеч қандай ўғрилик содир этилмаган – ИИВ

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов Сардобадаги сув тошқинидан талафот кўрган ҳудудларда ўғирлик жиноятлари қайд этилаётгани ҳақидаги хабарлар асоссизлигини маълум қилди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

«Ижтимоий тармоқларда талафот кўрган ҳудудларда ўғирлик жиноятлари қайд этилаётганлиги тўғрисидаги ноўрин ва асоссиз маълумотлар тарқалди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, дастлабки саросима пайтида фуқаролар ўз қўшниси ёки маҳалладошларининг қаровсиз қолган ёки сув остида қолиб кетиши хавфи бўлган уй ҳайвонларини ўзларига тегишли бўлган юк автомашиналарида хавфсиз ҳудудларга кўчиришган ва улар сақланаётган жойлар тўғрисида маҳалла идоралари ҳамда ички ишлар органлари ходимларига тегишли маълумотлар берилган.

Талафот етган ҳудудларда ички ишлар органлари ходимлари томонидан кеча-ю кундуз олиб борилган қатор профилактик чора-тадбирлар натижасида, бирорта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмади. Ушбу ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар содир этилиши олдини олиш мақсадида, тадбир бошидан 309 нафар муқаддам судланган ҳамда 106 нафар профилактик ҳисобда турган шахслар билан тегишли профилактик ишлари амалга оширилди», дея маълумот берди Ғиёсов.

Мавзуга оид