Ўзбекистон | 09:20 / 21.05.2020
3083
3 дақиқада ўқилади

Суюлтирилган углеводород газларининг хавфсизлиги тўғрисида техник регламент тасдиқланади

Суюлтирилган углеводород газларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламент тасдиқланади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Суюлтирилган углеводород газларнинг хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Умумий техник регламент ёқилғи сифатида коммунал-маиший ва ишлаб чиқариш истеъмоли учун ва автомобиль транспорти учун мотор ёқилғиси сифатида ишлатишга мўлжалланган суюлтирилган углеводород газларига (СУГ) бўлган хавфсизлик талабларини белгилайди.

Техник регламент инсон ҳаёти ва соғлиғини, мол-мулки, атроф-муҳит, ҳайвон ва ўсимликларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғини муҳофаза қилиш, суюлтирилган углеводород газларининг истеъмолчиларини уларнинг мақсади, хавфсизлиги ва энергия самарадорлиги билан боғлиқ бўлган ҳаракатларнинг олдини олиш, шунингдек бойликларни сақлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Техник регламент қуйидаги СУГга тааллуқли эмас:

  • давлат мудофаа буюртмаси бўйича етказиладиган;
  • кейинчалик Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали олиб ўтиладиган.
  • СУГ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида улар мазкур Техник регламент талабларига мувофиқ бўлганида ишлатилишга чиқарилади.
  • СУГ сақлаш, ташиш ва сотиш босқичларида мазкур Техник регламент талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Ишлатилишга чиқариладиган СУГнинг ҳар бир тўпига, қуйидаги маълумотларга эга бўлган сифат паспорти илова қилиниши керак:

ишлаб чиқарувчининг номи, унинг жойлашган жойи (юридик шахснинг манзили, шу жумладан хорижий шахснинг);

ишлаб чиқарувчининг товар белгиси (мавжуд бўлганда);

ишлаб чиқарувчи томонидан ваколатли шахснинг (импорт қилувчининг) номи, унинг жойлашган жойи (юридик шахснинг манзили) ёки сотувчининг номи (Ўзбекистон ҳудудига суюлтирилган углеводород газларини олиб кирганда), унинг жойлашган жойи (юридик шахснинг манзили) – юридик шахс учун ёки фамилияси, исми ва отасининг исми (мавжуд бўлганда);

СУГ номи, маркаси (мавжуд бўлганда) ва шартли белгиси (мавжуд бўлганда);

СУГни ишлаб чиқаришга тегишли бўлган мувофиқ ҳужжатнинг белгиси ва номи;

мазкур Техник регламентда ва мувофиқ тарзда СУГ тайёрланадиган ҳужжатда белгиланган, СУГнинг физик-кимёвий ва ишлатилишига оид хусусиятларининг меъёрий қийматлари, шунингдек тажрибахона синовларининг аниқ натижалари;

одорантнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот;

тўп рақами;

ишлаб чиқарилган санаси;

кафолатланган сақлаш муддати;

мувофиқликни тасдиқлаш белгиси;

паспорт рақами ва берилган санаси;

паспортни расмийлаштирган шахснинг фамилияси ва имзоси.

СУГни сотишда сотувчи харидор талабига кўра СУГнинг мазкур Техник регламент талабларига мувофиқлиги тўғрисида сифат паспорти нусхаси ва декларация нусхасини тақдим қилиши шарт.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид