Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг "Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни ва Аттракционларни ҳисобга олиш ҳамда уларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент;
- Аттракционларни ҳисобга олиш ҳамда уларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом.
Регламент Ўзбекистон ҳудудида аттракционлардан фойдаланишда инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, шунингдек уларда хавфсизлик бўйича чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида қўлланиши ва бажарилиши лозим бўлган ягона талабларни белгилайди.
Регламентда аттракционлар Регламент талабларига мувофиқ бўлган ва мувофиқлик процедурасидан ўтган тақдирда муомалага киритилиши назарда тутилган.
Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, ФВВ, Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, шунингдек бошқа ваколатли давлат органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.
Аттракционларнинг давлат реестрини юритиш мақсади уларнинг маълумотлар базасини яратиш, саноат хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек рўйхатга олинган аттракционлар ва улардан фойдаланувчи ташкилотлар тўғрисидаги тизимли маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва сақлашдан иборат.
Реестрни юритиш қўмитага юкланади ва қуйидаги процедураларни ўз ичига олади:
- рўйхатга олиш рақамини кўрсатиш орқали аттракцион тўғрисидаги зарур маълумотларни маълумотлар базасига киритиш;
- аттракцион тўғрисидаги маълумотларни даврий янгилаб бориш ёки уларни реестрдан ўчириш.
Мавзуга оид
08:10 / 08.01.2025
Портлаш хавфи бўлган муҳитда ишлатиладиган асбоб-ускуналар хавфсизлиги бўйича регламент тасдиқланди
17:04 / 31.07.2024
Наманганда носозлик сабаб аттракцион дарахтга урилди, 1 кишининг оёғи синди
14:05 / 26.06.2024
Зўравонликка учраган аёллар ва улар фарзандларига ижтимоий хизмат кўрсатиш регламенти тасдиқланди
12:10 / 08.06.2024