Трамп қуролланиш устидан назорат бўйича Россия билан янги келишув имзоланиши мумкинлигини айтди
Аввалроқ Трамп АҚШ очиқ осмон тўғрисидаги шартномадан чиқишини эълон қилганди.
АҚШ ппрезиденти Дональд Трамп АҚШ ва Россия қуролланиш устидан назорат бўйича янги келишув имзолаши мумкинлигини айтди.
"Эҳтимол қуролланиш устидан назорат бўйича Россия билан янги келишув тузишга эришармиз, балки бунда Хитой ҳам иштирок этар. Кўрамиз, нима бўларкин", - деди Трамп журналистларга.
Аввалроқ Трамп АҚШ очиқ осмон тўғрисидаги шартномадан чиқишини эълон қилганди.
"Россия билан муносабатларимиз жуда яхши деб ўйлайман, аммо Россия шартномага амал қилмади. Улар амал қилмас экан, биз шартномадан чиқамиз. Аммо янги келишувга эришишимиз учун яхши имконият бор", деди у.
Очиқ осмон бўйича шартнома 1992 йилда имзоланган ва совуқ урушдан сўнг Европадаги ишончни мустаҳкамлаш бўйича чоралардан бири бўлганди. У 2002 йилдан буён амал қилади ва шартномага аъзо мамлакатларга бир-бирларининг қуролли кучлари ҳамда тадбирлари тўғрисида очиқ маълумот олиш имконини беради. Шартномани 34 давлат имзолаган.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024