Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон АКТ соҳасига 676 млн долларлик хорижий инвестицияларни жалб қилмоқчи
2020-2022 йил мобайнида ахборот технологиялари ва телекоммуникациялари соҳасидаги лойиҳаларга 676,8 миллион долларга тенг инвестицияларни жалб қилиш режалаштирилган.
2020-2022 йилларида АКТ соҳасида бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилади, деб хабар бермоқда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.
2020-2022 йил мобайнида ахборот технологиялари ва телекоммуникациялари соҳасидаги лойиҳаларга 676,8 миллион долларга тенг инвестицияларни жалб қилиш режалаштирилган.
Улар:
2020 йилда умумий қиймати 178,7 миллион доллар, шундан тўғридан тўғри хорижий инвестициялар 139,2 миллион доллар, давлат кафолати остидаги кредитлар – 37,5 миллион доллар;
2021 йилда умумий қиймати 241,7 миллион доллар, шундан тўғридан тўғри хорижий инвестициялар 171,9 миллион доллар, давлат кафолати остидаги кредитлар — 67,7 миллион доллар.
2022 йилда эса лойиҳаларнинг умумий қиймати 256,4 миллион долларга тенг мўлжалланган бўлса, шулардан 180,1 миллион долларни тўғридан тўғри хорижий инвестициялар, давлат кафолати остидаги кредитлар эса 73,1 миллион долларни жалб қилиниши кўзда тутилган.
Таъкидланишича, президентнинг 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига мувофиқ, 2020-2022 йилларда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бўйича умумий қиймати 17,6 триллион сўм бўлган 35 та устувор лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган.
Мазкур лойиҳаларнинг 44,8 фоиз тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кафолатланмаган кредитлар ҳисобидан, 33 фоиз давлат кафолати остидаги кредитлар ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:31 / 02.04.2026
Когонда электр ва гибрид автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилди
18:00 / 31.03.2026
Наманган вилояти салоҳияти сунъий интеллект асосида чуқур таҳлил қилинади
18:45 / 30.03.2026
Президент 2026 йилда инфляцияни 6,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш вазифасини белгилади
20:03 / 25.03.2026