Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хусусий банкларнинг банк бозоридаги улуши бор-йўғи 15 фоизни ташкил этади - Марказий банк
Хусусий банклар сонининг кўпайиши банк тизимида рақобат муҳити кучайишига хизмат қилади.
Хусусий банклар сон жиҳатдан кўп бўлса ҳам, айни вақтда хусусий банкларнинг банк хизматлари бозоридаги улуши бор-йўғи 15 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда Марказий банк маълумотида айтилган.
“Банк тизимида давлат улушининг юқори миқдорда сақлаб қолиниши ушбу тизимининг умумий ривожланишига ҳамда самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади”, - дейилади Марказий банк хабарида.
Давлат иштирокидаги банкларнинг халқаро молия институтлари кўмагида трансформация қилиниши ва хорижий стратегик инвесторларга сотилиши натижасида:
биринчидан, банкларда корпоратив бошқарув ва риск-менежмент тизимлари такомиллашади,
иккинчидан, банк тизимига янги технологик ечимлар ва банк ишининг илғор хорижий тажрибаси кириб келади, банкларнинг бизнес-моделлари ўзгариб, уларнинг мижозларга йўналтирилганлик даражаси ошади.
Шу билан бирга, хусусий банклар сонининг кўпайиши банк тизимида рақобат муҳити кучайишига хизмат қилади.
Истиқболда хизматларнинг сифати яхшиланади, нархлари арзонлашади, маҳсулот ва хизматларнинг янги турлари пайдо бўлади, масофавий банк хизматлари кўлами кенгайиб боради, аҳоли ва тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратилади, дейилган маълумотда.
Мавзуга оид
20:15 / 19.06.2026
Куба парламенти 65 йил ичидаги энг йирик иқтисодий хусусийлаштиришни маъқуллади
09:00 / 14.06.2026
“ГАИ”дан таклифлар, реновация қонуни ва қайтариб олинган завод – ҳафта дайжести
12:35 / 04.06.2026
Mobiuz алоқа оператори 351 млн долларга сотилди
17:27 / 02.06.2026