Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга хорижда ишлаб чиқарилган машиналарни импорт қилиш ҳажми маълум қилинди
Аниқ соҳалар учун махсус мўлжалланган машиналарга 603,8 млн доллар сарфланган, автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари учун 310,7 доллар тўланган.
Давлат статистика қўмитаси январь-апрель ойларида Ўзбекистонга импорт қилинган машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, аниқ соҳалар учун махсус мўлжалланган машиналарга 603,8 млн доллар сарфланган. Автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари учун 310,7 доллар тўланган.
Шунингдек, автомобиллар, асосан йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автоуловлар (10 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларидан ташқари) 197,8 млн долларга тушган. Саноат учун махсус бўлмаган машиналар ва уларнинг деталларига 424,0 млн доллар сарфланган.
Электр алоқаси, овозни ёзиш ва эшиттириш аппаратуралари ва ускуналарига 201,1 млн доллар кетган бўлса, электр машиналари, аппаратлар, асбоблар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари 204,5 млн долларга тушган.
Мавзуга оид
20:30 / 31.01.2026
Гўшт яна қимматлаша бошлади. Ўтган йилда ҳам нархлар кескин ошганди
17:36 / 31.01.2026
Ўзбекистонда туғилишлар кетма кет иккинчи йил қисқарди. Сабаб нима?
13:40 / 31.01.2026
Тошкент ва Фарғона савдо хизматларида юқори кўрсаткич қайд этди
10:21 / 31.01.2026