Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбарияти ва халқига ҳамдардлик билдирди
Покистонда Pakistan International Airlines авиакомпаниясига тегишли Airbus 320 русумли йўловчи самолёт ҳалокатга учради
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Карачи шаҳрида рўй берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Покистон Ислом Республикаси президенти Ориф Алви ва Бош вазири Имрон Хонга таъзия мактуби йўллади.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари Покистон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Покистонда Pakistan International Airlines авиакомпаниясига тегишли Airbus 320 русумли йўловчи самолёт ҳалокатга учради. Лайнер Лоҳурдан Карачига парвозни амалга ошираётган бўлган. Самолёт Карачидаги «Жинна» аэропорти яқинида, қўниш вақтидан бир дақиқа олдин аҳоли уйлари устига қулаб тушган.
Ҳодиса сабаби ҳозирча маълум эмас. Pakistan International Airlines раҳбари, авиация вице-маршали Аршад Малик учувчи диспетчерларга техник носозлик ҳақида хабар берганини маълум қилди.
Мавзуга оид
15:02 / 23.12.2024
Ўзбекистон Покистоннинг "Гвадар" портидан фойдаланиш имкониятини ўрганяпти
11:16 / 23.12.2024
Покистондан олиб кирилган мандарин партиясида зараркунанда борлиги аниқланди
00:15 / 22.12.2024
Покистонда Имрон Хоннинг 25 нафар тарафдорига ҳукм ўқилди
14:56 / 19.12.2024