Жаҳон | 01:34 / 24.05.2020
4711
2 дақиқада ўқилади

Путин сайловларда масофадан овоз бериш тўғрисидаги қонунни имзолади

Ушбу қонун мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича ўтказиладиган референдумга тааллуқли эмас.

Фото: РИА Новости / Михаил Воскресенский

Россия президенти Владимир Путин сайловларда масофадан ва почта орқали овоз бериш имконини берувчи қонунни имзолади.

Шу билан бирга ушбу қонун сайловчилар имзосини "Госуслуги" портали орқали йиғиш имкониятини беради.
.
Қонунга тузатиш киритиш бўйича ҳаммуаллифлардан бири "Единая Россия" депутати Дмитрий Вяткиннинг сўзларига кўра, ушбу қонун мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича ўтказиладиган референдумга тааллуқли эмас.

Россия марказий сайлов комиссияси масоофадан овоз бериш технологиясини танлаш бўйича тадқиқот олиб бормоқда, деб маълум қилди МСК аъзоси Антон Лопатин. Жами тўртта ана шундай технология ўрганилмоқда.

"МСК улардан бирини танлаб олади ҳамда ўтган гал Москвада ўтказилган ягона овоз бериш кунидаги тажрибани ҳисобга олган ҳолда жорий этади. Коронавирус пандемияси билан боғлиқ чекловлар шароитида бу долзарб ҳисобланади", — деди Лопатин.

Москвада ўтган йил сентябрда ягона овоз бериш кунида 30та сайлов участкасида илк марта рақамли сайлов участкаларидан фойдаланилганди. 

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид