Жаҳон | 20:05 / 25.05.2020
7756
1 дақиқада ўқилади

Эроннинг Венесуэла учун ёнилғи ортилган илк танкери 72 кундан кейин манзилга етиб келди

Эроннинг Венесуэла учун ёнилғи ортилган биринчи нефть танкери АҚШ тақиқловларига қарамай, Лотин Америкаси давлатига етиб келди. Яқин орада Венесуэлага Эроннинг яна 4 та танкери келади.

Fortune деб номланган танкер Венесуэла учун ёнилғи етказиб берган. Бу ҳақда IRNA ахборот агентлиги хабар берди

Кема Эрондаги Шаҳид-Ражаий портидан 72 кун аввал йўлга чиққан. 

Теҳрон Каракасга 1,5 млн баррел нефть ва бензин тақдим қилмоқда. 

Дунёда энг катта миқдорда нефть захираларига эга бўлган Венесуэла айни вақтда бензинга катта эҳтиёж сезмоқда, чунки унинг нефтни қайта ишловчи тармоғи жорий йилда умумий ишлаб чиқариш қувватининг бор-йўғи 10 фоизигагина ишламоқда. АҚШ санкциялари остида бўлган Венесуэла хом ашё импортигагина таянишга мажбур бўлмоқда. 

Таъкидланишича, АҚШ ҳукумати Венесуэлага ёнилғи етказиб берилиши юзасидан Эронга қарши санкциялар киритиш ва бошқа чекловлар қўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Мавзуга оид