Жаҳон | 18:00 / 25.05.2020
6891
1 дақиқада ўқилади

Японияда фавқулодда вазият режими бутунлай бекор қилинди

8 апрелда Токио ва унга қўшни Канагава, Сайтама ва Тиба, Хонсю оролидаги Осака ва Хёго, Кюсю  оролидаги Фукуока префектураларида фавқулодда вазият жорий этилган, 16 апрелда бутун мамлакат бўйлаб киритилган ҳамда 31 майгача узайтирилганди.

Фото: AP Photo/Eugene Hoshiko

Япония ҳукумати коронавирус тарқалиши сабабли мамлакатда жорий этилган  фавқулодда вазият режимини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Синдзо Абэ маълум қилди.

"Бугун бутун Япония ҳудудида фавқулодда вазият режимини бекор қилдим", - деди у.

Режим Япониянинг бешта: Токио, Канагава, Сайтама, Тиба ва Хоккайдо префектураларида амал қилаётганди. Бунга қадар эса фавқулодда вазият режими 47 префектурадан 42тасида босқичма-босқич бекор қилинганди.

8 апрелда Токио ва унга қўшни Канагава, Сайтама ва Тиба, Хонсю оролидаги Осака ва Хёго, Кюсю  оролидаги Фукуока префектураларида фавқулодда вазият жорий этилган, 16 апрелда бутун мамлакат бўйлаб киритилган ҳамда 31 майгача узайтирилганди.

Охирги маълумотларга кўра, Японияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 17,3 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, 850дан зиёд киши вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид