Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон ҳукумати «Толибон»нинг 900 нафар аъзоси озодликка чиқарилганини эълон қилди
Якшанба куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани “Толибон”нинг Рамазон ҳайити муносабати билан уч кунлик сулҳ эълон қилишига жавобан қамоқхоналардан 2 мингга яқин толибни озод қилиш тўғрисида фармойиш берганди.
Афғонистон ҳукумати “Толибон” ҳаракатининг 900 нафар тарафдори қамоқхоналардан озод қилинганини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жавод Файсалга таяниб 1TV телеканали хабар берди.
Файсалнинг қайд этишича, "маҳбуслар мамлакатдаги ўт чишни тўхтатиш режимини давом эттириш ва ички музокараларни бошлаш мақсадида озод қилинмоқда".
Душанба куни Баграм шаҳридаги қамоқхонадан 100 нафар маҳбус озодликка чиқарилган. Якшанба куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани “Толибон”нинг Рамазон ҳайити муносабати билан уч кунлик сулҳ эълон қилишига жавобан қамоқхоналардан 2 мингга яқин толибни озод қилиш тўғрисида фармойиш берганди.
29 февраль куни Доҳада АҚШ ва «Толибон» радикал ҳаракати ўртасида тинчлик келишуви имзоланган эди. Битимга кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчилари 14 ой ичида Афғонистондан ҳарбийларини олиб чиқиб кетиши, ҳукумат эса жами 5 мингга яқин толибни озодликка чиқариши керак эди.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026