Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилоятида жиноят содир этган аёлларнинг ҳар учинчиси Андижон шаҳри ҳиссасига тўғри келган
Вилоятда 463 нафар аёл, 1 233 нафар ёш ҳамда 1 394 нафар ишсиз томонидан жиноятлар содир этилган.
Жорий йилнинг 25 май куни Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутатлари билан биргаликда Андижон вилоятида сайёр мажлиси бўлиб ўтди.
Сенат ахборот хизмати хабарига кўра, сайёр мажлисда Сенатнинг 2020 йилга мўлжалланган иш режасига мувофиқ Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан Андижон вилоятида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати муҳокама қилинди.
Мажлисда ушбу йўналишда учраётган камчиликларга эътибор қаратилди. Таъкидланганидек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида жамоат ташкилотлари билан биргаликда ишлар етарли даражада олиб борилмаганлиги оқибатида вилоятда 463 нафар аёл, 1 233 нафар ёш ҳамда 1 394 нафар ишсиз томонидан жиноятлар содир этилган. Бу борада Андижон шаҳрида вазият нисбатан оғирлашган бўлиб, вилоятда жиноят содир этган ёшлар ва ишсизларнинг ҳар тўртинчиси ҳамда аёлларнинг ҳар учинчиси шаҳар ҳиссасига тўғри келган.
Мажлисда сенаторлар томонидан бу каби жиноятларнинг ўз вақтида олдини олиш чоралари бўйича сектор раҳбарлари ва бошқа масъул идоралар мутасаддилари томонидан ўз вақтида чоралар кўрилмаганлиги танқид қилинди.
Бундан ташқари, сайёр мажлисда Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ахбороти ҳам эшитилди.
Шунингдек, мажлис кун тартибидаги биринчи масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026