Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жонли ижро асосида ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма берилади
Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон президентининг фармони имзоланди.
Фармонга мувофиқ, Маданият вазирлиги ва бошқа давлат органлари томонидан давлат тадбирлари ва бошқа тадбирларга ижодкорлар ва ижрочиларнинг жамоатчилик асосида жалб қилинишига йўл қўйилмаслиги белгиланди.
Ҳужжатга кўра, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Мактабгача таълим вазирлиги ва Халк таълими вазирлиги 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ноталар тўпламлари ва махсус мусиқий адабиётларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чоп этилишини ва уларнинг таълим муассасаларига тўлиқ етказилишини таъминлайди.
2020 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги концерт, маданият саройлари ва бошқа муассасаларда тўлиқ жонли ижро асосида ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма бериш тартиби жорий этилади.
Қайд этилишича, Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси ташкил этилади.
Палата фаолиятининг дастлабки босқичларида уни қўллаб-қувватлаш учун Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млрд сўм ажратилади.
Мавзуга оид
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
08:53 / 24.12.2025
Паспорт назоратида божхонага хабардор қилиш тартиби жорий этилади
08:48 / 24.12.2025