Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш ягона онлайн портал орқали амалга оширилади
Ўзбекистон президенти маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ҳужжат билан, 2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъатни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури ҳамда Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.
Фармонда белгиланишича, 2021 йил 1 январдан бошлаб:
концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш, лицензиатларнинг давлат реестрини юритиш, уларнинг фаолияти ва эришган натижалари ҳақидаги ахборотларни киритиб бориш Концерт-томоша фаолияти иштирокчиларининг ягона онлайн портали орқали амалга оширилади;
концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш учун ундириладиган йиғим бекор қилинади;
давлат органлари ва ташкилотларининг асосиЙ вазифа ва функцияларидан келиб чиқиб, уларнинг ташаббуслари билан ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирлари ҳар йили тасдиқланадиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг календарь режалари асосида ўтказилади;
Ўзбекистон Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг календарь режаларда назарда тутилмаган давлат тадбирларини ўтказишни назарда тутувчи қарорларида ушбу тадбирларни ташкил этиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар бўйича буюртмачилар ҳамда уларни молиялаштириш манбалари кўрсатилади;
концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар томонидан давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг буюртмаларига асосан кўрсатиладиган барча хизматлар ёзма ва ҳақ эвазига тузиладиган шартнома асосида тақдим этилади, концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи давлат муассасалари ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бундан мустасно.
Мавзуга оид
18:28 / 11.06.2026
Маданиятга тикилган пуллар, санъаткордан вазирликка, интернет маданиятчилари – вазир Назарбеков билан суҳбат
23:03 / 02.06.2026
Саида Мирзиёева маданият ва санъат соҳаси ривожи учун мўлжалланган фармонни олқишлади
22:46 / 02.06.2026
Маданият, санъат ва адабиёт соҳаси учун кенг кўламли имтиёзлар эълон қилинди
15:09 / 01.06.2026