Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева маданият ва санъат соҳаси ривожи учун мўлжалланган фармонни олқишлади
Маданият ривожи учун нафақат илҳом, балки ижодий ғояларни рўёбга чиқариш имконини берувчи шарт-шароитлар ҳам жуда муҳим, деб ёзди у.
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева «Маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини янада ривожлантириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармоннинг қабул қилинишини олқишлади.
«Маданият ривожи учун нафақат илҳом, балки ижодий ғояларни рўёбга чиқариш имконини берувчи шарт-шароитлар ҳам жуда муҳим. Креатив индустрияни шакллантириш эса реал қўллаб-қувватлашни талаб этади. Бугун Президентимиз томонидан ана шундай кўмакни тақдим этувчи тарихий фармон имзоланди.
Унга кўра, “Ижодга инвестиция” давлат мақсадли жамғармаси таъсис этилмоқда. Истиқболли ижодий лойиҳаларни молиялаштириш учун ушбу жамғармага ҳар йили 200 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.
Энди концерт ташкилотчилиги билан шуғулланувчи тадбиркорлар, фильм ва сериал тасвирга олувчи кинокомпаниялар, болалар учун контент ишлаб чиқарувчилар, хусусий театр ва студиялар, маданият соҳасидаги хусусий таълим муассасалари қўшилган қиймат, фойда, айланма, ер, мулк солиқлари ҳамда ходимларнинг иш ҳақидан олинадиган жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан озод этилади.
Хорижий кино компаниялари учун ҳам қулай шароитлар яратилади: уларнинг Ўзбекистон ҳудудида кино маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан олган даромадлари норезидентларнинг даромади сифатида солиқ базасига киритилмайди.
Нуфузли халқаро ва республика танловлари ғолиблари пул мукофотлари билан тақдирланади: гран-при ва биринчи ўрин учун тегишли равишда 300 ва 100 миллион сўм, иккинчи ўрин учун 200 ва 50 миллион сўм, учинчи ўрин учун эса 100 ва 25 миллион сўм берилади.
Педагоглар ҳам қўллаб-қувватланади: ғолибларни тайёрлаган ўқитувчи ва концертмейстерларга йил давомида ойлик маошининг 100 фоизигача миқдорда устама тўланади.
Бундан ташқари, ҳар йили маданият, санъат ва ижод соҳалари вакиллари орасидан уй-жойга муҳтож бўлган минг нафар ходимга ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади», деб ёзди Саида Мирзиёева.
Мавзуга оид
21:08 / 22.06.2026
Жамиятимизда қонунсизлик ва коррупцияга асло ўрин қолмаслиги шарт - Саида Мирзиёева
09:00 / 22.06.2026
Саида Мирзиёева ва Ерлан Карин шерикликнинг устувор йўналишларини кўриб чиқди
08:25 / 22.06.2026
Саида Мирзиёева «Остона» халқаро молия маркази фаолияти билан танишди
08:21 / 22.06.2026