Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Тожикистонга инсонпарварлик ёрдамининг навбатдаги партиясини жўнатди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасига мувофиқ Душанбега яна бир инсонпарварлик ёрдами юборилди.
Бу сафар 24 тонналик юк дори-дармонлардан, асосан антибиотиклардан иборат, деб хабар берди Asia-Plus.
«Ўзбекистон ҳукумати томонидан Душанбега тақдим этилган ёрдам шаҳар соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармасига берилди», - дея хабар қилган нашрга Душанбе ҳокими маъмуриятидаги манба.
Унинг сўзларига кўра, шаҳар ҳокими Рустам Имомали тегишли шаҳар тузилмаларига коронавирус билан касалланганларни даволаш учун олинган дори-дармонлар мақсадга мувофиқ ишлатилишини қатъий назоратга олиш ҳақида топшириқ берган.
Шунингдек, манбанинг хабар беришича, ёрдам сифатида олинган барча дори-дармон Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни Ўзбекистон Тожикистонга дори-дармон, озиқ-овқат маҳсулотлари бўлган 18та темирйўл вагонини жўнатди. Президент топшириғи билан 8 май куни 8 нафар ўзбекистонлик вирусолог ва 10 тонна тиббий асбоб-ускуналар, шу жумладан 10та ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппарати Душанбега келди.
9 май куни Тожикистонга Ўзбекистонда 144та тиббий контейнер юборилди, улар Душанбедаги «Бофанда» стадионида вақтинчалик касалхона учун мўлжалланган.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025
Россияга исириқ олиб борган тожикистонлик аёл 8 йилга қамалди
13:26 / 22.07.2025