Ўзбекистон | 19:57 / 26.05.2020
24250
2 дақиқада ўқилади

Хоразм вилояти ҳозирча коронавирусдан холи ҳудудга айланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хоразм, Самарқанд ва Наманганда жами 12 киши коронавирусдан соғайгани ҳақида маълумот берди.

Хоразм вилоятида 3 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 2 нафар, жами 12 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Эндиликда Хоразм ҳам коронавирусдан холи ҳудудга айланган. Бугун тузалган 3 нафар бемор вилоятдаги сўнгги беморлар эди, шу вақтгача вилоятда коронавирус инфекцияси қайд этилган жами 233 нафар беморнинг барчаси соғайди.

Вазирлик хабарида ушбу вилоятда ҳозирча коронавирусга чалинган беморлар қолмагани қайд этилган.

Наманганда шифо топганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (5 нафари Наманган шаҳри, Уйчи ва Наманган туманларидан 1 нафардан) бўлиб, 5 нафари эркак, 2 нафар аёл. Улар орасида ёши каттаси 75 ёшли онахон бўлса, ёши кичиги 17 ёшда. Вилоятдан ани пайтга қадар 240 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда 247 нафарга етиб, даволанаётганлар 3 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу вилоят  ҳам коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга яқин турибди.

Самарқандда тузалганлар ҳам (30 ёшли ва 24 ёшли эркак) ушбу вилоятдан бўлиб, Тойлоқ ва Самарқанд туманларидан. Эндиликда вилоятда соғайганлар 249 нафарга етиб, даволанаётганлар 89 нафарни ташкил қилмоқда.

Бундан аввалроқ Тошкентда 15, Андижонда 2 нафар бемор тузалгани тўғрисида хабар берилганди.

Шундай қилиб, бугун 29 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2636 нафарни ташкил этмоқда.

Шу вақтгача Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро ва Фарғона вилоятлари ҳам коронавирусдан холи ҳудудларга айланганди. Навоий эса коронавирусдан холи ҳудуд сифатида қайд этилганидан бир неча кун ўтиб яна янги касалланиш ҳолатлари аниқлана бошлади.

Мавзуга оид