Маҳаллаларда ижтимоий нафақани олиш тартиби соддалаштирилди
Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга тегишли тузатишлар киритилди.
Ҳужжат Президентнинг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон Фармони ижроси юзасидан қабул қилинган, унда оилаларнинг ижтимоий нафақа олишга муҳтожлигини баҳолаш тартиб-таомилларини соддалаштириш, шу жумладан қуйидагилар топширилган эди:
ижтимоий нафақа олиш учун ариза билан бирга тақдим этиладиган ҳужжатларни камайтириш;
алоҳида трансфертларни оиланинг жами даромадларидан чиқариб ташлаш.
Norma’нинг ёзишича, ҳукумат томонидан бунинг учун қуйидаги чоралар қабул қилинди:
биринчидан, унда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлайдиган оиланинг ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик жами даромади миқдори тузатилди. Энди у ўртача ойлик МҲЭКМнинг 52,7 фоизидан кўп бўлмаслиги керак (мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги 3 ой учун). Илгари – ўртача ойлик ЭКИҲнинг 1,5 каррасидан кўп эмас.
иккинчидан, энди болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун бир оила таркибига қуйидагилар киритилмайди:
улар билан биргаликда яшайдиган болаларнинг боболари ва бувилари;
болаларнинг ота-оналари (фарзандликка олувчилар) билан биргаликда хўжалик юритувчи бошқа шахслар;
учинчидан, ўртача ойлик жами даромад қийматини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига, оила аъзолари томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилмайди:
ногиронлиги бўйича нафақа;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага);
болаликдан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа;
16 ёшгача бўлган ногирон болалар ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа;
Пенсия жамғармаси орқали бериладиган бола туғилганлиги ҳамда дафн этиш маросими учун бир йўла тўланадиган нафақа;
тўртинчидан, агар оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромадлари тўғрисида тақдим этилган маълумотларда даромад суммаси кўрсатилмаган бўлса ёки нормативдан паст кўрсатилган бўлса оиланинг ўртача ойлик жами даромадини ҳисоблаш қоидаси тузатилди. Энди ушбу норматив МҲЭКМнинг 87,9 фоизига тенг (илгари – 2,5 ЭКИҲ) ва даромадни нормативдан паст кўрсатган ёки даромади мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни хабар қилмаган ҳар бир оила аъзоси учун ҳисоб-китобда айнан у қабул қилинади.
Бундан ташқари, уларга ушбу қоида татбиқ этилмайдиган шахслар тоифаси рўйхати кенгайтирилди. Рўйхатга қуйидагилар қўшилди:
нафақа олувчилар - пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қариялар ва меҳнатга лаёқатсизлик юзасидан нафақа олувчи фуқаролар, болаликдан ногиронлиги мавжуд шахсларнинг оналари, болаликдан ногиронлиги мавжуд шахслар, ОИВ инфекциясига чалинган шахслар, шунингдек, I ёки II гуруҳ ногиронлиги мавжуд шахслар;
ўзганинг парваришига муҳтож бўлган оила аъзосини парвариш қилаётганлар;
туман (шаҳар) аҳоли бандликка кўмаклашиш марказига иш қидирувчи сифатида расмий мурожаат қилган фуқаролар (илгари рўйхатда фақат ишсиз сифатида рўйхатга олинган фуқаролар мавжуд бўлган);
бешинчидан, МҲЭКМ жорий этилиши муносабати билан Оиланинг шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалиги юритишдан оладиган норматив даромадини ҳисоблаш методикасига ҳам тузатишлар киритилди;
олтинчидан, Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларининг рўйхати кенгайтирилди. Энди муҳтож бўлганларнинг ушбу тоифаси бошқалар қатори, қуйидагиларни ҳам оладилар:
бир марта ишлатиладиган стерил ниқоб;
бир марта ишлатиладиган стерил қўлқоплар;
суюқ ёки гель ҳолидаги антисептик;
антибактериал совун.
Ҳужжат 21.05.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
07:50 / 28.10.2024
Фуқарога нафақа қилиб беришни ваъда қилган тиббиёт ходими пора билан ушланди
20:56 / 20.10.2024
9 ойда иш ҳақи ва нафақа пулларидан 5,2 млрд сўм талон-торож қилингани маълум қилинди
11:10 / 03.10.2024
Германияда фуқаролик нафақаларини олиш қоидалари қатъийлаштирилади
15:15 / 27.09.2024