Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Хитойдан келтириладиган 78 турдаги маҳсулотга бож тўловларини вақтинча бекор қилди
14 февралда АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо низоларини ҳал қилиш бўйича келишувнинг иккинчи босқичи бошланди. Унга кўра, томонлар бир-бирларининг маҳсулотларига нисбатан бож тўловларини пасайтиради.
АҚШ савдо музокараларида Хитойнинг 78 номдаги маҳсулотига 2018 йил сентябрда жорий этилган бож тўловларини вақтинча бекор қилди.
АҚШ федерал реестрида жойлаштирилган ҳужжатда қайд этилишича, Америка ҳукумати ушбу қарорни қабул қилиб Америкадаги компанияларнинг Хитой маҳсулотларини бож рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги қатор сўровларини қондирган ҳамда қатор омилларни ҳисобга олган – хусусан, бу маҳсулотларнинг айримларини фақат хитойлик ишлаб чиқарувчилардан сотиб олиш мумкин.
Ушбу истисно 7 августгача амал қилади. Бож тўланмайдиган маҳсулотлар рўйхатидан шунингдек, жониворлар учун озуқалар, болалар учун расм бўёқлари, йўл сумкалари жой олди.
14 февралда АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо низоларини ҳал қилиш бўйича келишувнинг иккинчи босқичи бошланди. Унга кўра, томонлар бир-бирларининг маҳсулотларига нисбатан бож тўловларини пасайтиради.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон томонлар келишувнинг иккинчи босқичига ўтмагунича Хитой маҳсулотлари импортига нисбатан божларни бекор қилмаслигини айтганди.
Мавзуга оид
11:50
Der Spiegel: Хитой Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтирган
11:07
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
20:35 / 09.07.2026