Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус сабабли Австралияда 100дан ортиқ газетани чоп этиш тўхтатилади
Коронавирус пандемияси сабабли босма нашрлардаги рекламалардан келадиган даромад пасайиб кетган.
News Corp. медиакорпорацияси Австралиядаги юздан ортиқ газетани чоп этишни тўхтатади. Бу ҳақда корпорациянинг Австралиядаги бўлинмаси раҳбари Майкл Миллер маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 36та газета бутунлай ёпилади, қолганлари эса 29 июндан рақамли шаклга ўтади.
Майкл Миллер бу кўплаб ишдан бўшатишларга олиб келишини тасдиқлади.
Унинг айтишича, корпорациянинг рақамли нашрлари аудиторияси 60 фоизга ўсишига қарамасдан, коронавирус пандемияси сабабли босма нашрлардаги рекламалардан келадиган даромад пасайиб кетган.
Миллернинг қайд этишича, бўлинма фаолиятини қайта кўриб чиқиш натижасида коронавирус пандемияси сабабли жабр кўрган кўплаб босма нашрларни сақлаб қолишдан маъно қолмаганлиги маълум бўлган.
The Sydney Morning Herald ва The Age нашрларининг ҳисоб-китобларига кўра, компанияни реструктуризация қилиш оқибатида 500дан минг нафаргача киши ишини йўқотиши мумкин.
The Australian, The Daily Telegraph ва The Herald Sun каби газеталарни нашр этувчи News Corp. аввалроқ,Буюк Британия ва Австралиядаги кўрсаткичлар пасайиб кетганлиги сабабли даромад 7,8 фоизга тушиб кетганлигини билдирганди.
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026